“Биз янги боғлар яратамиз!” эко акцияси ташкил этилди.

2021 йилнинг 3 апрел куни “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бошқарув раисининг Навоий вилоятига ташрифи давомида илгари сурилган таклифлар асосида Кармана туманидаги “Қосим Шайх” масжидида “Биз янги боғлар яратамиз!” эко акцияси ташкил этилди. Акция давомида бундан ташқари Дўрмон жоме масжиди ва тумандаги Хўжа Сабр ота, Дўрмон қабристони, Навбаҳор туманидаги Қалқон ота масжиди, шунингдек, “Фарҳод”, “Бешкент”, “Арғун” каби 6 та маҳаллаларда 1000 тупдан ортиқ манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди, ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Мазкур акция “ИЭС” АЖнинг 2021 йил 2-9 апрель кунларида Ўзбекистон бўйлаб энергетика тизими корхоналарида ўтказилаётган “Биз янги боғлар яратамиз!” эко акциясининг бир қисми бўлиб, вилоят ҳокими томонидан қилинаётган амалий ҳаракатлар ва кўмаклар билан ниҳоятда қизғин тарзда кечмоқда. Станциямиз жамоасининг 200 нафардан ортиқ кўнгилли ишчи-ходимлари мазкур эко акцияда фаол иштирок этмоқдалар. Мақсадимиз – бу каби акциялар негизида барча юртдошларимизни табиатимизни асрашга, юрт ободлиги йўлида бирлашишга чақилишдан ва имкон қадар ўз ҳиссамизни қўшишдан иборат,-дейди станция Бош директори, Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгаши депутати Қаҳрамон Ғаниев.

Эко акцияда Навоий вилоят ҳокимлиги, Кармана туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлари, Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят кенгаши ва вилоятдаги ОАВ вакиллари фаол қатнашдилар. Бу келгусида ушбу йўналишларда олиб борилаётган эзгу амалларга дебоча бўлишига ишонамиз.

   Жавоҳир Ҳазратов,
  “Навоий ИЭС” АЖ Матбуот хизмати

Comments are closed