“ИЭС” АЖ БОШҚАРУВ РАИСИ “НАВОИЙ ИЭС” АЖга ташриф буюрди.

«Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бошқаруви раиси томонидан жорий таъмирдан сўнг буғ-газ қурилмалари фаолиятларини кўздан кечириш, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестицион лойиҳалар ижросини ўрганиш, лойиҳаларни жорий этиш билан боғлиқ мавжуд муаммо ва камчиликларни жойида ҳал этиш мақсадида Навоий иссиқлик электр станциясига ташриф буюрилди.

Ташриф станциянинг комбинацион циклли буғ-газ қурилмаларини кўздан кечиришдан бошланди. Шундан сўнг Бошқарув раиси станция базасида ташкил этилган, замонавий ўқув-лаборатория қурилмалари билан жиҳозланган Ўқув марказини ҳам кўздан кечирди, тизимдаги буғ-газ қурилмалари мавжуд барча корхоналардан ходимларни жалб этиш, янги ўқув дастурларини жорий этиш бўйича топшириқлар берилди. Ўқув марказда соҳада фаолият олиб борган фахрийлар билан суҳбат ҳам ташкил этилди.

Станцияни кўздан кечириш жараёнида 1-2 қозонларни эстетик ҳолатини сақлаб қолган ҳолда тўлиқ ҳисобдан чиқариш, ходимларнинг тўғри овқатланишини ташкил этиш, станциянинг ички йўлларига асфальт қопламалари ётқизиш, айни вақтда фаолият олиб бораётган қурилмаларнинг ишончли ишлашини таъминлаш, бино-иншоотлар ромларини алмаштириш ва фасадини яхшилаш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Ишчи гуруҳ 99368-ҳарбий қисмга ташриф буюриб, ҳарбийларга яратилган шароит билан яқиндан танишилди.

Муҳим манзиллардан бири-жорий йилда қурилиш ишлари бошланиши режалаштирилган учинчи ва тўртинчи буғ-газ қурилмалари қурилиш майдони бўлди. Бу ерда олиб борилаётган майдонни қурилиш учун бўшатиш ишларини тезкорлик билан олиб бориш вазифаси юклатилди.

-Инвестицион лойиҳаларда кўзда тутилган объектлар қурилиши ва ишга киритилиши жараёнларини жадаллаштиришимиз лозим,-дейди Бошқарув раиси Фарҳод Абдурахманов,-Биз яқин келажакда аҳоли сонининг ошиши ва энергия манбаларига бўлган эҳтиёжни тўғри баҳолаб, мавжуд имкониятларимиздан оқилона фойдаланиш орқали, истеъмолчиларимизни барча талабларини бажаришга  “Тайёрмиз!” дея оламиз.

Лойиҳаларнинг ишга тушиши қўшимча 1300 МВт электр энергияси ва 200 Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Жавоҳир Ҳазратов,
“Навоий иссиқлик электр
станциялари” АЖ матбуот хизмати

Comments are closed